Vision invest Ўзбекистондаги қўшма лойиҳалар рўйхатини кенгайтиради

    Инвестициялар 10 ноябр 2023 771

    Жорий йил 9 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Vision invest компанияси президенти ва бош ижрочи директори Омар Н. Ол-Миданий билан музокаралар ўтказди.

    Vision invest компанияси 2002 йилда ташкил этилган. Компания бошқарувидаги активларининг қиймати 96 миллиард долларни ташкил этади. Vision invest ACWA Power компанияси акциядори саналади ва Саудия Арабистони, БАА ва Уммондаги ДХШ асосидаги лойиҳаларида етакчи ўринни эгаллайди.

    Саудия Арабистони томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни юқори баҳолади ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни самарали бошқариш учун 10 ноябрда Тошкентда минтақавий ваколатхона очиш режалаштирилганини маълум қилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Учрашувда, шунингдек, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш ва телекоммуникация технологиялари, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳаларида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

    Музокаралар якунида фаол ҳамкорлик қилишга ва эришилган келишувларни муваффақиятли амалга ошириш доирасида кенг кўламли чораларини кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates