“WikiOromgoh”да бир ҳафтада саккиз мингдан ортиқ мақола яратилди

    Бир ҳафта давомида ўзбекча Википедияда 8 мингдан ортиқ мақола яратилди, 365 тилли Википедияда ўзбек тилидаги контент 62-ўриндан 55-ўринга чиқди.

    Бу йил Ёшлар кунига бағишланган тантаналар навқирон авлод вакиллари хотирасида унутилмас тарихий кун сифатида муҳрланди. Шу куни бир гуруҳ ташаббускор ёшлар учун энг йирик интернет очиқ энциклопедияси — Википедияни тақдим этиш имконияти яратилди. Давлатимиз раҳбари ёшлар билан учрашувда ушбу лойиҳани алоҳида эътироф этиб, интернет тармоғида ўзбек миллий контентини кўпайтиришга маблағ ажратилишини маълум қилди. Ўзбек интернет оламида матнли маълумот ва видеоконтентларни кўпайтириш учун зарур шароит яратилгани ҳам жамоа, ҳам ёшлар учун жуда катта қўллабқувватлов, янги марралар сари ундовчи мотивация бўлди.

    Биз интернет асрида яшаяпмиз. Бир давлатнинг, тилнинг, миллатнинг мавжудлиги интернет тармоқларида унга тегишли маълумотлар кўплиги билан ҳам белгиланмоқда. Энг йирик интернет очиқ энциклопедияси — Википедияда 316 тилда 59 миллионта маълумот бор. Ҳозирча улар орасида ўзбек тилидаги маълумотлар 164 мингдан зиёд. Ўзбек тилида маълумотлар яратиш йўлида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар бошлангани нур устига нур бўлди.

    Давлат тилининг ахборот ва коммуникация технологиялари, хусусан, интернет жаҳон ахборот тармоғида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонликка жалб қилиш мақсадида май ойида “WikiStipendiya” марафони йўлга қўйилди. Марафон доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган ёшлар оромгоҳида “WikiOromgoh” ташкил этилди.

    1-8 август кулари “WikiOromgoh”да ташкил этилган маҳорат дарслари ва спорт мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйинлари каби қизиқарли дастурлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш баробарида ўзбек тилидаги Википедиянинг сон ва салмоқ жиҳатидан бойишига хизмат қилди. Бир кунда иштирокчилар томонидан 2 мингдан ортиқ янги мақола яратилиб, Википедияга жойланди.

    Бир ҳафта давомида ўзбекча Википедияда июлдагидан-да кўпроқ, яъни 8 мингдан ортиқ мақола яратилди, 365 тилли Википедияда ўзбек тилидаги контент 62-ўриндан 55-ўринга чиқди.

    “WikiOromgoh” лойиҳаси “WikiStipendiya” марафонининг бир қисми, холос. Бундан ташқари, “WikiAyollar”, “WikiAudio”, “WikiTa’lim”, “WikiTarjimonlar” каби лойиҳалар ҳамда “Долзарб мавзу бўйича энг зўр мақола”, “Аёллар, уларнинг ҳуқуқлари ва жамиятдаги ўрни мавзусида энг яхши мақола”, “Спорт мавзусида энг яхши мақола”, “Марафон юлдузи” каби оралиқ танловлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

    Ўзбекча Википедияда энди мақолаларнинг аудиовариантларини ҳам топишингиз мумкин. Яъни “WikiAudio” лойиҳаси доирасида имконияти чекланган фойдаланувчилар учун мақолалар овозлаштирилиб, жойланиб келинмоқда.

    Шунингдек, “WikiAyollar” лойиҳаси доирасида аёллар, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига оид мақолалар кўпайтирилиб, мунтазам жойланмоқда.

    Бундай лойиҳаларнинг кўп бўлиши нафақат ўзбек тилининг нуфузини оширишга, балки Ўзбекистонимизнинг номини дунёга янада кенг танитишга катта туртки бўлади!

    Рушана ЗИЁДУЛЛАЕВА,

    “WikiStipendiya” лойиҳаси СММ мутахассиси

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates