«Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари»

    Фарғонада Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан «Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари» шиори остида бошланган маънавият фестивали барчани бир мақсад йўлида бирлаштирди.

    Бу бежиз эмас. 30 апрель куни мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир–Ўзбекистон республикаси Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича Референдум ўтказилди.

    Бу тарихий воқеага барча жойда қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Аҳоли вакиллари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтириб бориляпти. Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар шубҳасиз, инсон қадрини улуғлаш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялашда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

    Маънавият фестивали иштирокчилари дастлаб Қўқон, Марғилон, Қувасой шаҳарлари ва Фурқат туманида кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

    Қувасой шаҳридаги «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинидаги маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси жамиятимиз миллий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳаётий зарурият эканлиги, унда Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланаётгани эътироф этилди.

    Самимий мулоқотларга бой тарзда кечган учрашувда бош қомусимиздаги муҳим ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди. Фестиваль иштирокчилари янгиланаётган Конституцияга киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга бефарқ эмасликлари, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишларини билдиришди.

    Тарғибот гуруҳи аъзоларининг шеър ва дилтортар куй- қўшиқлари барчага кўтаринкилик бағишлади.

    Тадбир доирасида муборак Рамазон ойи муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, моддий, маънавий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

    Фарғона шаҳридаги «Афросиёб» тантаналар мажмуасида ёши улуғ нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

    Маънавият фестивали вилоят бўйлаб давом этмоқда.

    Расулжон Камолов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates