Халқаро жиноят суди Мьянма раҳбарини ҳибсга олмоқчи

    Мьянма қуролли кучлари раҳбари, шу билан бирга мамлакатнинг муваққат президенти Мин Аун Хлайн инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.

    Халқаро жиноят суди бош прокурори Карим Хоннинг идораси 27 ноябрь, чоршанба куни Мьянма қуролли кучлари раҳбари, айни пайтда мамлакат муваққат президенти Мин Аун Хлайнни ҳибсга олиш учун ордер беришини сўрашини маълум қилди. У Мьянма ва Бангладешдаги роҳинжа халқини депортация қилиш ва таъқиб қилиш билан боғлиқ инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда, деб хабар беради dw.com.

    Баёнотда айтилишича, прокуратура “кенг миқёсли, мустақил ва холис текширувлар” олиб борган ва Мьянма ва Бангладешдаги роҳинжаларни депортация қилиш ва таъқиб қилиш билан боғлиқ масалада Мин Аун Хлайнни жиноий жавобгарликка тортиш учун “ўринли асослар бор” деган хулосага келди.

    Масала уч нафар судьядан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилади ва улар айбловларнинг асослилигига рози бўлиш-бўлмасликни ҳал қилади. Қарор қабул қилиш учун одатда уч ой вақт кетади, дея қайд этади Reuters.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates