Халқаро турнирда етакчилар сараланмоқда, улар сафида ҳамюртимиз ҳам бор

    Спорт 18 август 2021 1717

    16 август куни пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида старт олган ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган XIV анъанавий халқаро турнирда 3-тур ўйинлари ортда қолди.

    Эътиборлиси, дунёнинг 12та давлатидан 150 нафар ақл-идрок соҳиблари қатнашаётган ушбу мусобақанинг «А» гуруҳида ҳозирча ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов йўқотишларсиз одимламоқда.

    Турнирнинг 1-тартиб рақамли иштирокчиси саналмиш Абдусатторов 3-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай беларуслик Кирилл Спивакни мағлуб этди.

    Мусобақада ғолибликка асосий даъвогарлардан бири арманистонлик Шант Саргисян ҳам ҳозирча 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. У 3-турда озарбайжонлик халқаро мастер Мурадли Мухаммад устидан ғалаба қозонди.

    Шунингдек, ҳозирча яна бир арманистонлик шахматчи Тигран Арутунян ҳамда Эрон Ислом Республикаси вакили Ариан Голамилар ҳам 3 ўйиндан 3 очко жамғарган ҳолда етакчилар сафида боришмоқда.

    Ёш, умидли шахматчимиз Хумоюн Бекмуродовнинг 2,5 очко билан 5-8-ўринлардан жой олиб турганлиги таҳсинга лойиқ. Ҳамюртларимиздан Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Бобир Сатторовлар ҳам худди шунча очко жамғаришган.

    Мусобақа давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates