Хитой элчиси билан Халқ таълими соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

    Халқаро ҳамкорлик 22 сентябр 2021 2172

    Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Ян билан учрашди.

    Zoom алоқа воситаси орқали бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболли режалари ҳақида сўз борди.

    Айтиш жоизки, бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида халқ таълими соҳасидаги ҳамкорлик доирасида республика умумтаълим мактабларининг моддий -техник базасини яхшилаш ва модернизациялашга қаратилган инвестиция лойиҳалари ва тадбирлари амалга оширилди. Хусусан Хитойнинг грант маблағлари ҳисобига Ўзбекистондаги мактаблар замонавий ўқув-компьютер синфлари билан жиҳозланиб, ушбу лойиҳанинг 2 фазаси доирасида қўшимча 1 300 та компьютер-синфлари юртимизга келтирилиши кўзда тутилмоқда.

    Томонлар бугун Хитой билан савдо-иқтисодий алоқалар ривожланган бир пайтда Ўзбекистонда хитой тилини ўрганиш, хитой университетларига ўқишга мактаб битирувчиларимизга имкониятларни кенгайтириш йўналиши мос равишда ўсмаётгани ва бу йўналишда ҳамкорликни янада кенгайтириш лозимлигини қайд этди.

    Элчи ва вазир ўртасидаги музокаралар чоғида Ўзбекистонда хитой тилини оммалаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, Хитой таълим вазирлиги билан алоқалар ўрнатиш орқали икки давлат ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш, Хитой ОТМ ўзбекистонлик ўқувчилар учун квоталарни ошириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates