Хитой компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

    Бизнес 14 феврал 2023 1592

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида ХХРда фаолият юритадиган, чарм-пойабзал саноати учун машина ва ускуналар ишлаб чиқарувчиси бўлмиш «Golden Lead Machinery Co ltd.» вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган ва ривожланаётган чарм-пойабзал саноатини ўрганиб чиқиб, Хитой компанияси янги лойиҳаларда ўз ускуналари билан иштирок этиш истагини билдирди.

    «Golden Lead Machinery Co ltd.» Хитойнинг Тайчжоу шаҳридан бўлиб, ҳар хил турдаги оғир саноат тикув машиналари ва пойабзал машиналарини етказиб беришга ихтисослашган. Компаниянинг машиналари асосан спорт, эркаклар ва аёллар учун чарм ва полиуретандан тайёрланадиган турли хил пойабзаллар, шунингдек, чарм мебеллар, автомобиль ўриндиқлари учун қопламалар ва хавфсизлик ёстиқчалари, гиламлар ва чарм-атторлик буюмлари: сумкалар, рюкзаклар, чамадонлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

    Компаниянинг ускуналари Бразилия, Мексика, Канада, Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон ва бошқа мамлакатларнинг пойабзал ва чарм-атторлик корхоналари орасида талабга эга. Энди эса компания Ўзбекистондан ҳамкор излаяпти.

    Меҳмонларга мамлакатда бизнес учун яратилган шароитлар, янги фабрика ва корхоналар сони ўсиб бориши динамикаси, жумладан, биргина ўтган йилнинг ўзида тармоқда 130 та корхона ишга туширилганлиги ҳақида сўзлаб берилди. Жорий йилдаги ва келгуси истиқболдаги режалар ҳам худди шундай дадил қадамлар билан изчил давом этилиши белгилаб олинганлиги Ўзбекистонни ушбу Хитой компанияси учун жозибадор бўлиши учун омил сифатида хизмат қилади.

    Учрашув давомида «Golden Leader Machinery» ўз маҳсулотлари тақдимотини ўтказди ва ўз технологияларини илгари суриш учун Ўзбекистонда дистрибюторлик тармоғини очиш режалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, компания жорий йил апрель ойида ўтказиладиган «UzcharmExpo-ShoesStar-2023» халқаро кўргазмаси доирасида ўз ишлаб чиқариши маҳсули бўлмиш машиналарни мамлакатимиз чарм-пойабзал саноати учун тақдим этиш имкониятини кўриб чиқяпти, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates