Батафсил тасвир “Тяньвэн-1” космик кемаси томонидан тўққиз ой давомида олинган 14 800 га яқин суратдан тузилган.
Тасвирлар орасида Марснинг шарқий ва ғарбий ярим шарларининг ортогональ проекция харитаси, Робинсон ва Меркатор проекция хариталари, картография стандартларига мувофиқ азимутал проекция харитаси мавжуд.
“Тадқиқот гуруҳи қўниш жойи яқинидаги кўплаб географик объектларни аниқлаш учун Марснинг юқори аниқликдаги суратларидан фойдаланган. Қоидаларга мувофиқ, Халқаро Астрономия иттифоқи улардан 22 тасига Хитойдаги машҳур тарихий-маданий қишлоқлар ва аҳолиси 100 минг кишидан кам бўлган шаҳарлар номини берди ва Қизил сайёра заминида Хитой логотипини доимий равишда ўйиб қўйди”, — дея хабар берди XinHua агентлиги.
Хитойнинг Марсни ўрганиш бўйича биринчи зонди “Тяньвэн-1” 23 июль куни Хайнань оролидаги Вэньчанг космодромидан учирилди. У орбитал, қўнувчи ва ускунадан иборат бўлиб, ҳозиргача 1000 кундан ортиқ ишлаган ва яхши ҳолатда. У илмий изланишларни давом эттирмоқда, дейилади mir24.tv сайтида.