Хитой пойабзал брендлари Ўзбекистонда копманияларини очади

    Саноат 14 июн 2023 1633

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида Хитой Халқ Республикласидан келган инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди. Муҳокамалар марказида эса Хитой капитали асосида кенг кўламли инвест лойиҳаларни амалга ошириш.

    Муҳокамаларда томонлар Тошкент вилоятинг Юқори Чирчиқ туманидан 60 гектар ер майдонида чарм-пойабзал соҳасига ихтисослашган саноат зонасини ташкил этиш масаласини кўриб чиқди. Ушбу ҳудудда лойиҳалар жойлашувига кўра Хитойнинг энг машҳур чарм-пойабзал брендлари жойлашади. Шунингдек, кадрлар малакасини ошириш маркази ҳам барпо этилади. Пойабзал корхоналари, лабораториялар учун мутахассислар тайёрланади.

    Хитой дунёда пойабзал саноати энг ривожланган давлатлардан биридир. Чин юртида ҳар йили тахминан 15 миллиард жуфт пойабзал ишлаб чиқарилади. Жаҳон пойабзал экспортининг учдан бир қисми айнан шу мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, Хитой, асосан Вьетнам, Индонезия ва Бангладешдан пойабзалларнинг асосий импортчиси бўлиб, бу эрда ишчи кучи Хитойга қараганда 2-5 баравар паст. Айнан ушбу йўналишда Хитой Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилган. Қолаверса, мамлакатимиз Ўзбекистон чарм саноати маҳсулотлари сифати билан аллақачон таниш. Ўзбекистон тайёр ва ярим тайёр чарм маҳсулотарни асосий етказиб берувчилардан ҳисобланади.

    Кейинги босқичда эътибор Хитойнинг энг йирик пойабзал фабрикаларини Ўзбекистонда жойлаштиришга қаратилди. Ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун Тошкент вилояти танланди. Заводларни қуриш учун ер ажратиш бўйича музокаралар олиб бориляпти, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    2023 йил июль-август ойларида Хитойнинг пойабзал саноати жамланган провинцияларига «Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо корхоналар ва Тошкент вилояти ҳокимлиги делегациясининг бизнес миссиясини ташкил этиш режалаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates