Хитойда дунёдаги энг йирик ГАЭС ишга туширилди

    Ўтган йилнинг охирида Хитой Халқ Республикасида (ХХР) дунёдаги энг йирик ҳисобланган “Фэннин” гидроаккумуляцияловчи электр станцияси (ГАЭС) ишга туширилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, мазкур иншоот Хитой шимолида – Хэбэй вилоятининг Чэндэ шаҳрида жойлашган. Унинг умумий ўрнатилган қуввати 3,6 миллион киловатт-соат (кВт) бўлиб, йилига 6,61 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Энергоблокларнинг биринчи қисми ишга туширилгандан кейин уч йил ичида 8 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилди.

    Агентлик маълумотларига кўра, “Фэннин” электр станциясида 480 минг тонна ёқилғини тежаш ва карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,2 миллион тоннага камайтириш режалаштирилган, бу эса мамлакатнинг энергия самарадорлиги ва экологик барқарорлик йўналишидаги мақсадларига эришишга катта ҳисса қўшади, деб хабар беради lenta.ru.


    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates