2025 йилдаги дастлабки юк поезди 1 январда Шэньси провинциясининг Халқаро порти Сиань станциясидан Ўзбекистон пойтахтига қараб йўлга чиқди. Бу «Хитой-Европа» халқаро темирйўл юк ташиш доирасида биринчи «Сиань-Тошкент» тезюрар поездининг йўлга тушишидир, деб хабар беради «Синьхуа» АА.
Агентлик хабарига кўра, маиший техника воситалари, текстиль ва кимёвий маҳсулотлар жойланган 50 та контейнер юкланган поезд Хитой шимоли-ғарбидаги Синьцзянь-Уйғур Автоном Республикасининг Хоргос ўтказиш назорат пунктидан ўтиб, Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб боради.
Таъкидланишича, «Сиань-Тошкент» тезюрар поезди Сианьнинг «Хитой-Европа» юк поездларига хизмат кўрсатувчи «Чаньба» халқаро порти иштирокида ишлаб чиқилган транспорт хизматлари доирасида янги ҳаракатдир.
«Хитой темир йўл корпорацияси ва бошқа темирйўл, ҳамда божхона идоралари билан ҳамкорлик туфайли юк поездининг Сианьдан Тошкентга қадар босиб ўтиши керак бўлган йўлга кетадиган вақти 8-10 суткадан 5-6 суткага қисқарди», — дейди компаниянинг Сиань шаҳрининг эркин савдо портининг қурилиш ва фойдаланиш бўйича Бош директори Юань Сяоцзюнь.
Сианьнинг «Чаньба» халқаро порти маъмурияти маълумотларига кўра, 2024 йил январь-ноябрь ойларида Сианьдан «Хитой-Европа» юк поездларида Марказий Осиё йўналишларида жўнатилган стандарт контейнерларнинг сони йиллик ҳисоб бўйича 49,8 фоизга ошиб, 69 655 мингтани ташкил этди.