Хитойда “Гаеми” тўфони оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди

    Хитой жанубида содир бўлган “Гаеми” тўфони оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳатланди.

    Кучли ёғингарчилик туфайли Хэнъян шаҳрида кўчки содир бўлди, 300 мингга яқин одам ҳудуддан эвакуация қилинди. Қайд этилишича, шаҳар ҳокимияти сув тошқини эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

    Маълумотларга кўра, Линьцзян шаҳрида шаҳар ҳокими ўринбосари ва яна бир амалдор қутқарув ишлари давомида бедарак йўқолди.

    Аввалроқ, “Гаеми” тўфони Тайвань ва Филиппинга ёпирилганди, оқибатда жами 25 киши ҳаётдан кўз юмганди ва 300 дан ортиқ киши жароҳат олганди.

    24 июль куни Хитойда чоршанба куни эрталаб супер тўфон тусини олган “Гаеми” тўфони сабабли энг юқори – қизил огоҳлантириш даражаси эълон қилинган эди, деб хабар беради report.az.