Глобал исишнинг янги оқибатлари аниқланди

    Хитойлик тадқиқотчилар ва Буюк Британиянинг Метеобюро мутахассислари глобал исишнинг янги оқибатларини аниқлашди.

    Антропоген иссиқхона газлари эмиссияси Ернинг 75 фоиз қисмида ёғингарчиликнинг ўзгарувчанлигини оширди.

    Ёғингарчиликнинг ўзгарувчанлиги ёмғирнинг вақти ва миқдори бўйича нотекис тақсимланиши билан тавсифланади, бу эса янада кучли қурғоқчиликка, ёғингарчиликнинг ҳаддан ташқари кўп кузатилишига ва тошқинларга олиб келади. Иқлим моделлари ёғингарчиликнинг ўзгарувчанлиги иқлим ўзгариши билан ёмонлашишини тахмин қилмоқда ва янги маълумотлар шуни кўрсатадики, бу сўнгги 100 йил ичида содир бўлган.

    Кундалик ёғингарчиликнинг ўзгарувчанлиги глобал миқёсда ҳар ўн йилда 1,2 фоизга ошди, бу тенденция 1950 йилдан кейин ўзини янада аниқроқ намоён этди. Бу шуни англатадики, баъзи жойларда йиллик ёғингарчилик энди қисқароқ вақт давом этади, қурғоқчил ҳудудларда узоқ вақт давомида кучли ёмғингарчилик кузатилади.

    1900-йиллардан бошлаб ёғингарчиликнинг ўзгарувчанлиги Европа, Австралия ва Шимолий Американинг шарқий қисмида кўпроқ ошган.

    Ёғингарчиликнинг ўзгарувчанлигининг ошиши, асосан, атмосфера ҳарорати ва намлигининг ошиши, шунингдек, кучли ёғингарчиликка олиб келган иссиқхона газлари чиқиндилари билан боғлиқ. Саноат инқилобидан кейин Ерда ҳарорат Цельсий бўйича 1,5 даража ошди, бу атмосферанинг қуйи қатламларидаги сув буғлари миқдорининг 10 фоизга ошишига тенг, деб хабар беради lenta.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates