Ушбу патогенлар кўршапалаклар одамларда янги зоонотик инфекцияларнинг тарқалишига олиб келиши мумкин, деб ёзади тадқиқотчилар PLoS Pathogens илмий журналидаги мақолада.
Бу кашфиёт Сунь Ятсен университети профессори Ши Ман бошчилигидаги хитойлик молекуляр биологлар жамоаси томонидан 2017-2021 йиллар оралиғида Юньнань вилоятининг бешта ҳудудида тутиб олинган кўп сонли кўршапалакларни ўрганиш чоғида амалга оширилди. Тадқиқотчилар жами Хитой жанубида кенг тарқалган кўршапалакларнинг ўн турига мансуб 142 кўршапалакни тутиб олишга муваффақ бўлишди, деб хабар беради tass.ru.









