Хитойда милоддан аввалги XVI – X асрларга оид манзилгоҳ харобалари топилди

    Археологлар томонидан Хитойнинг Шэньси вилоятининг Цинцзянь уездида Шан сулоласи (милоддан аввалги 1600-1046 йиллар) даврига оид шаҳар харобалари топилди. Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.

    Шэньси археология академияси вакили Сунь Чжаньвейнинг сўзларига кўра, тахминан 3 миллион квадрат метр майдонни эгаллаган жойда йирик биноларнинг харобалари топилган.

    Шунингдек, қазиш майдонида қадимги Хитой зодагонларининг дафн этилган жойлари топилган. Уларда археологлар арава ва отларнинг кўплаб бронза тасвирлари, нефрит ва суякдан ясалган буюмлар топилди. Археологларнинг фикрига кўра, улар Шан сулоласи давлати пойтахти харобалари бўлган Иньсюй археологик ёдгорлиги қабрларидан топилган қадимги буюмларга ўхшаб кетади.

    Янги кашфиётлар Шан сулоласи ҳудуди ва Шэньси шимолидаги ушбу минтақа ўртасидаги яқин иқтисодий ва маданий алоқалардан далолат беради, шунингдек, Шан тамаддунининг унинг атрофидаги ҳудудлар ривожига кучли таъсир кўрсатганини кўрсатади, дейилади tass.ru сайтида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates