Хлорид табатда кўп учраса-да атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатади. Яқин вақтларгача йўллардаги музламаларни бартараф этишда унинг ўрнини боса оладиган муқобил вариант йўқ эди. Бу эса, ўз навбатида, транспорт воситалари ва пиёдаларга бир қатор муаммоларни юзага келтирарди.
Ацетатли тузнинг хлоридга нисбатан учта устун жиати мавжуд. Биринчидан, музламалар ҳароратини туширади. Иккинчидан, бошқа моддаларга таъсири камроқ, коррозияни юзага келтирмайди. Учинчидан, хитойлик кимёгарлар ювилиб кетмайдиган, узоқ вақт давомида фойдаланиш имконини берадиган туз ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди.
Унинг ўзига хослиги шундаки, мазкур туз асфальтда минерал қўшимчаларнинг ўрнини босиб, унинг таркибий қисмига айланади, уни сепишга хожат қолдирмайди. Бунинг учун тузга биокарбонат натирий, кремний диоксиди ва домен шлаки аралаштирилди. Тайёр бўлган кукун полимер билан ишлов берилди ҳамда капсулалар тўплами ҳосил қилиниб, асфальт аралашмасига сепилди.
Асфальт қатламидаги капсулалар 7-8 йил давомида фаол моддаларни ажратиб тура олади. Мазкур материал 0ºC дан -21ºC гача бўлган музлама ҳароратини тезда тушира олади. Унча совуқ бўлмаган пайтларда у умуман ҳосил бўлмайди. Барча намлик сувга айланиб, дренаж тизимига оқади ҳамда йўлларнинг тозалигини сақлаб қолади, деб хабар беради techcult.ru.











