Бу ҳақда CCTV телеканали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, камида 5 киши ҳалок бўлган, 19 киши жароҳатланган, олти киши бедарак йўқолган.
Қайд этилишича, воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда, бедарак йўқолганларни қидириш ишлари ташкил этилган. Қурбонларнинг оилаларига ёрдам кўрсатилади.
Shandong Gaomi Youdao Chemical Co., Ltd пестицидлар ва тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Компанияда 500 дан ортиқ ходим ишлайди, деб хабар беради report.az.