Хивада «Лазги» халқаро фестивали бошланди

    Маданият 27 апрел 2022 3664

    26 апрелда Хива шаҳрида «Лазги» халқаро фестивали бошланди.

    Фестивалнинг тантанали очилиш маросими «Ичан қалъа»даги Кўҳна Арк майдонида бўлиб ўтди. Унда турли идоралар раҳбарлари, хорижий сайёҳлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

    Ёрқин тадбир ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов фестивални очиб бериб, давлат раҳбари табригини ўқиб эшиттирди.

    Фестиваль доирасида ўтказиладиган танловда 18 мамлакатдан 169 киши иштирок этиши кутиляпти. Танлов 6 нафар профессионал мутахассисдан иборат ҳакамлар томонидан баҳоланади, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    «Ўзбек рақс санъатининг жаҳон рақс санъатидаги ўрни» номли халқаро илмий амалий анжуман ҳам номоддий маданий меросимизни асрашда муҳим аҳамият касб этади.

    Тадбир 30 апрелга қадар давом этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates