Хизматингиз бебаҳо, азиз устозлар!

    Бошига мушкул иш тушганда инсон атрофидагиларнинг яхшилигини теранроқ илғаркан. Давлатнинг, жамиятнинг кўмагини ҳис этаркан. Буни бошимдан ўтказгач, меҳр-оқибат, одамгарчилик, инсонпарварлик қон-қонига сингиб кетган халқ орасида яшаётганимдан ғурур туйдим.

    Набирам Шоҳжаҳонга кўкрак қафаси туғма гирдобсимон деформоцияси Ш даражаси симметрик формаси оғир синдроми ташхиси қўйилиб, нафас етишмовчилиги I-II даражасидан азият чекарди. Халқ қабулхонаси кўмагида 2020 йили набирамда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

    Ҳозир Шоҳжаҳоннинг соғлиғи яхши. У 5-синфда ўқияпти. Когон туманидаги 1-мактаб ўқитувчилари уйга келиб, дарсларни вақтида ўтяпти. Муаллимларнинг иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай, битта набирам учун, унинг саводли, ўқимишли, билимли инсон бўлиши учун қатнаб таълим бераётган муаллимларни кўрганимда халқимиз “Устоз отангдек улуғ” деган мақолни билиб айтганига бот-бот иқрор бўламан.

    Юртимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилаётгани эътиборнинг кўламини, миқёсини билиш учун узоққа бориш шарт эмас. Давлатимиз раҳбарининг халқимизга ғамхўрлиги набирамнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ўз вақтида билим олишини таъминлаш мисолида ҳам ўзининг исботини топяпти. Биз каби давлат кўмагини олаётган, меҳр туяётган оилалар Ўзбекистонда кам эмас. Бунинг учун Президентимиздан миннатдормиз.

    Ўзи дунёда ўқитувчиликдай заҳматталаб, масъулиятли, оғир касб дунёда кам. Халқнинг болаларини ўқитиш учун билимига қўшиб қалб қўрини, керак бўлса, ўз фарзандларига беролмаган меҳрини беради. Бунинг устига ҳамма қатори мактабга келиб ўқишга саломатлиги йўл қўймайдиган ўқувчисининг хонадонига бориб билим бериш икки карра жасоратдир.

    Уларнинг хизматини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди. Шу боис 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида набирам орқали оиламизга эзгулик, зиё олиб кираётган бир гуруҳ муаллимларга миннатдорлик билдиришга ўзимни бурчли ҳис этдим.

    Жумладан, 1-умумий ўрта таълим мактаби директори Ҳусниддин Нажмиддинов, набирамнинг биринчи муаллим Малика Тошова, ўқитувчилари Муаззам Шаҳриева, Нодира Мажидова, Гулзода Ибрагимова, Дилфуза Темирова, Нигина Ҳусенова, Тўхтамурод Алиев, Азиза Қувватова, Сарвиноз Халилова, Наргиза Баротова, Юлдуз Раҳматова, Қаршиғай Худайберганова, Шоираой Маликова, Дилдора Қахҳорова, Дилдора Муродова, Хуршида Раҳимова ҳамда мактаб шифокорига ташаккур айтаман.

    Барчангизга чексиз ҳурмат билан

    Бухоро вилояти Когон тумани

    Баҳоуддин Нақшбанд МФЙ

    Усмонобод қишлоғи 6-уйда яшовчи

    Шарофат РЎЗИЕВА

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates