Инкубация марказини очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, AКТ вазирлиги ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ва бошқа масъуллар иштирок етди.
Инкубация марказини ташкил етиш учун Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида алоҳида хона ажратилиб, таъмирдан чиқарилди ҳамда инкубация маркази замонавий компьютер ва бошқа зарур техникалар билан жиҳозланди.
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг Инкубация марказида ёшларимизнинг янги лойиҳаларни амалга оширишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Ишонамизки, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ёшлари келгусида мазкур Инкубация маркази имкониятларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда янги ғоялар асосида стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиб, мамлакатимизнинг тиббиёт соҳаси ривожига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшадилар.