Бугун, 20 апрель куни тахминан соат 13:00 ларда Миллий гвардия Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари Урганч шаҳрида жойлашган «Авеста» истироҳат боғида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат олиб бораётган вақтларида шу ерда ўқиб ўтадиган Шовот каналида чўкаётган аёлни кўриб қолишди.
Ходимлар зудлик билан фуқарони сувдан олиб чиқишди ва тез ёрдам келгунига қадар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишди.
Ҳозирда шифокорлар аёлнинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда, у билан психологлар ишламоқда.