Хотирани 12 ҳафта ичида яхшилайдиган арзон маҳсулот топилди

    Тохоку университети олимлари васаби экстрактини истеъмол қилиш 60 ёшдан ошган соғлом одамларда хотирани яхшилаши мумкинлигини аниқлашди.

    Охирги тадқиқотлар рационга саримсоқпиёз ва занжабил каби ўтлар ва зираворлар қўшилиши кекса одамларда фикрлаш ва хотирани яхшилаши мумкинлигини кўрсатган эди.

    Янги тадқиқотда олимлар турли антиоксидантлар ва яллиғланишга қарши бирикмаларни ўз ичига олган япон зиравори – васабининг таъсирини синаб кўришди.

    Тажрибада қандли диабет, руҳий касалликлар ва юрак хасталиклари бўлмаган 60-80 ёшли японияликлар иштирок этди. 12 ҳафта давомида улар ухлашдан олдин плацебо ёки таблетка шаклида 100 миллиграмм васаби экстрактини қабул қилишди.

    Васаби экстрактини қабул қилганларда плацебо гуруҳига нисбатан эпизодик, мантиқий ва ишчи хотира кўрсаткичлари сезиларли яхшилангани аниқланди.

    Олимларнинг фикрича, тадқиқот иштирокчиларида когнитив функциянинг яхшиланишига 6-MSITC деб аталадиган модда сабаб бўлган, у миянинг гиппокамп қисмида яллиғланишни камайтиради, шунингдек, мия ҳужайраларини реактив кислород турлари каби радикал молекулаларнинг шикастланишидан ҳимоя қилади, деб хабар беради rambler.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates