“UKMTO Яманнинг Ходейда шаҳридан жануби-ғарбда 63 денгиз миляси (тахминан 116,6 километр) узоқликда содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар олди”, дейилади бошқарманинг Х ижтимоий тармоқдаги постида.
Ҳодиса ҳужум сифатида баҳоланмоқда ва расмийлар тергов олиб бормоқда, дейилади бошқарма хабарида. UKMTO кемаларга ҳудудда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни ва ҳар қандай шубҳали ҳаракат ҳақида хабар беришни тавсия қилди, деб хабар беради ria.ru.