Яманда ҳусийларга қарши зарбалар: 10 давлат баёнот билан чиқди

    Ўнта давлат 12 январь, жумага ўтар кечаси баёнот бериб, зарбаларни “жамоавий ўзини-ўзи мудофаа” деб таърифлади.

    Дания, Германия, Янги Зеландия ва Жанубий Корея ҳукуматлари Австралия, Баҳрайн, Канада ва Нидерландия кўмагидаги Буюк Британия ва АҚШ ҳарбий кучлари иштирокидаги зарбалардан сўнг баёнотга ўзларини қўшишди.

    Баёнотда айтилишича, зарбалар “БМТ Низомига мувофиқ, ажралмас шахсий ва жамоавий мудофаа ҳуқуқига мувофиқ” амалга оширилган.

    Баёнот муаллифлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1 декабрь ва 10 январдаги ҳусийларнинг савдо кемаларига уюштирган ҳужумларини қоралаган қарорларини эслатди.

    “Ҳусийларнинг Қизил денгиз орқали ўтаётган кемалар, хусусан савдо кемалари, нисбатан давом этаётган ноқонуний, хавфли ва беқарорликка олиб келувчи ҳужумларига жавобан АҚШ ва Буюк Британия қуролли кучлари Нидерландия, Канада, Баҳрайн Австралиянинг қўллаб-қувватлаши асосида Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги бир қатор ҳудудларига БМТ Низомига мувофиқ индивидуал ва жамоавий ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқига мувофиқ қўшма зарбалар берди”, дейилади баёнотда.

    Шу кечада АҚШ ва Буюк Британия ҳусийларга қарши зарбалар берди. Кейинроқ АҚШ Президенти Жо Байден бу борада баёнот берди. Британия Бош вазири Риши Сунак ҳам Буюк Британия ҳаво кучлари ҳарбий нишонларга аниқ зарбалар берганини тасдиқлади, деб хабар беради korrespondent.net.