Янги Ўзбекистонда янги иқтидорлар

    Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Баркамол авлод” республика болалар мактаби пойтахтимиздаги “Ашхобод” сайилгоҳида тўгарак аъзоларининг “Янги Ўзбекистонда янги иқтидорлар” номли ижодий кўргазмасини ташкил этди.

    Бундан кўзланган асосий мақсад “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзоларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратини намоён қилиши учун шароит яратиш, ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда маънавий рағбатлантиришдан иборат.

    Кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудидан келган вакиллар 2 мингга яқин ижодий намунасини намойиш этди. Иқтидорли ўқувчилар ясаган ҳунармандчилик, тўқувчилик, тўқувчилик буюмлари, расмлар иштирокчиларда катта қизиқиш ва таассурот уйғотди.

    Тадбир доирасида “Беш ташаббус менинг уйимда”, “Коррупция — тараққиёт кушандаси” шиори остида ташкил этилган республика онлайн танловлари ҳамда Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган XXIII Халқаро Анталия болалар фестивали ва Япониянинг Токио шаҳрида ташкил этилган “Чегара билмас санъат” номли XXII халқаро расмлар кўргазмаси иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    — “Беш ташаббус менинг уйимда” танловида ўқувчилар юборган 2300 дан ортиқ ижодий иш кўриб чиқилди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди, — деди “Баркамол авлод” республика болалар мактаби директори Севара Маҳмудова. — “Коррупция — тараққиёт кушандаси” кўрик-танловида эса ўқувчиларнинг 900 дан ортиқ ижодий иши кўриб чиқилди.

    Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган XXIII Халқаро Анталия болалар фестивалида Самарқанд вилояти “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тўгарак аъзолари бирданига учта — доира, миллий рақс ва дутор йўналишларида 1-ўринни эгаллади.

    Япониянинг Токио шаҳрида ташкил этилган “Чегара билмас санъат” номли XXII халқаро расмлар кўргазмасида Тошкент шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзолари тасвирий санъат, либослар дизайни йўналишлари бўйича совринли ўринларни қўлга киритди.

    Танловларда 3500 дан ортиқ ўқувчи, 2000 га яқин педагог қамраб олинди. Танлов ғолиблари муносиб тақдирланди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates