Янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга қандай янгиликлар киритилган?

    Хавфсизлик 26 октябр 2023 1099

    Жорий йил 25 октябрда Олий Мажлис Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, экспертлар, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари раислари ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этди.

    Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама этилиши режалаштирилаётган масалалар кўриб чиқилди.

    Хусусан, “Йўл ҳаракати тўғрисида»ги, “Солиқ ва бюджет қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, “Пробация тўғрисида»ги ҳамда “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонунлар шулар жумласидандир.

    Таъкидланганидек, сўнги пайтларда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўляпти. Мазкур ҳолат нафақат бизнинг балки, бутун дунёнинг долзарб муаммосига айланиб улгурган.

    Бугунги даврнинг ўзи соҳани тартибга солувчи амалдаги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритишни ҳамда уни янада такомиллаштиришни тақозо этяпти.

    Шу мақсадда “Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилган. Қонундаги энг муҳим янгиликлардан бири кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда тўхтаб туриш жойларини қуриш ва атроф муҳит, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш назарда тутилади.

    Шунингдек, Қонунда йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам аниқ белгилаб қўйилади. Хусусан, йўлларда йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.

    Мазкур Қонун йўлларда юртдошларимиз хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракатини тўғри ва тизимли йўлга қўйиш, мутасадди органлар ўртасида самарали ҳамкорликни жорий этиш, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилиши сенаторлар томонидан алоҳида таъкидланди.

    Мажлис давомида Сенат ялпи мажлисида муҳокама этилиши режалаштирилган бошқа қонунларга тўхталиб ўтилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Муҳокамалар якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates