Янгиланаётган Конституция ёшларга янги имкониятлар беради

    Мамлакатимизда 12 апрел 2023 2373

    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Конституциямиз – ёрқин келажагимиз кафолати» мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

    Унда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова ҳамда ушбу Қўмитада доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маъруфова иштирок этиб, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва референдум ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтди.

    Жумладан, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида илк маротаба олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар киритиляпти.

    Янги таҳрирдаги Конституцияда танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши кафолатланади. Сенаторлар 2017 йилгача олийгоҳларга кириш учун давлат грантлари сони фақат қисқариб келганлиги, охирги олти йилда бу борадаги аҳвол бутунлай ўзгариб, грантлар сони 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

    Сенаторлар ушбу нормалар ёш авлоднинг замонавий мутахассисликларни эгаллаши, олий маълумотли бўлиши, таълим тизимини барқарор ривожланиши учун шароит яратишга қаратилган муҳим қоидалар белгиланганлигини алоҳида таъкидладилар.

    Янгиланаётган конституцияда давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши ва бошланғич профессионал таълим бепул эканлиги ҳам белгиланяпти. Муҳокамада сўнгги олти йилда болаларнинг боғча билан қамрови 27 фоиздан 70 фоизга ошгани ҳамда Конституцияга киритилаётган янги нормалар бу борада янги марраларга эришиш имконини бериши таъкидланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Тадбир давомида референдумга бефарқ бўлмасдан ҳар бир фуқаро ўз келажаги учун ҳам фаол иштирок этиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates