Янгиланаётган Зафаробод

    “Навоийуран“ давлат корхонаси томонидан вилоятнинг Конимех туманидаги Зафаробод шаҳарчасида амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган лойиҳалар билан яқиндан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

    Маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш – бугунги кунда “Навоийуран“ давлат корхонаси раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган вазифалардир. Шаҳар типидаги посёлкада иккинчи йилдирки, янги объектлар қурилиб, мавжудлари реконструкция қилинмоқда. Хусусан, сўнгги бир йилда кўп қаватли уйларнинг фасади, ертўла ва подъездлари янгидан қурилиб, реконструкция қилинди.

    Зафарободдаги 16 ва таълим қозоқ тилида олиб бориладиган 28-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун сунъий қопламали янги мактаб футбол стадионлари қуриб битказилди.

    - Аҳоли, айниқса, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига имконият яратиш мақсадида корхонамизда сунъий қопламали замонавий спорт майдончалари барпо этилди, — дейди “Зафаробод“ кон бошқармаси директорининг кадрлар ва умумий масалалар бўйича ўринбосари Зафар Ҳасанов. — Спорт иншоотларининг бир-биридан фарқи шундаки, биттасида 500 томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар мавжуд бўлиб, бу ерда ҳозирча муҳим давлат саналарига бағишланган шаҳарча тадбирлари, шунингдек, спорт мусобақалари ўтказилади. Биринчи шундай мусобақа жорий йилнинг май ойида “Навоийуран“ ДК директори кубоги учун бўлиб ўтди.

    Илгари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича мактаб машғулотлари ўтказиладиган собиқ ҳудуд стадион, wоркаут-зонаси ва кичик баскетбол спорт майдончаси қурилгандан сўнг сезиларли даражада ўзгарди. Қўшимча равишда мазкур ҳудудда фаввора ва маҳаллий аҳоли учун дам олиш маскани барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, ишлар қизғин давом этмоқда.

    Пресс-турнинг навбатдаги йўналиши Навоий вилояти ва Конимех тумани ҳокимлиги раҳбариятига маҳаллий аҳолининг кўплаб мурожаатлари асосида “Навоийуран“ ДК томонидан қурилган “Зафаробод“ маҳалласидаги болалар майдончаси бўлди. Бир ой ичида замонавий арғимчоқлар билан жиҳозланган, юмшоқ қопламали янги болалар ўйин майдончаси барпо этилди. Қурилиш кетаётганда маҳалланинг барча болалари бу ердан кетишмасди, ҳамма очилишни интиқлик билан кутарди. Бугун ҳам мактабларда ёзги таътил бошланган кунларда майдончада болалар кўп.

    Маҳаллий “Ёшлик“ сунъий кўли тубдан реконструкция қилинмоқда. Унинг тубига сув оқиб кетишига йўл қўймайдиган янги геомембрана ётқизилиб, янги қувурлар тортилмоқда. Қурилиш лойиҳаси 850 метр узунликдаги югуриш йўлаги, замонавий ва хавфсиз болалар майдончаси, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи спорт майдони, кечки пайт ёритиш манбаи бўладиган маёқ, шунингдек, дам олиш жойлари, яшил ҳудуд, фаввора ва тушлик зоналарини ўз ичига олади. Бу эса шаҳарча ҳудудидаги экологик ҳолатни янада яхшилаб, аҳолининг йил давомида тўлақонли дам олишини таъминлайди. Бундай ҳажмдаги сувни Конимех тумани Талдиқудуқ қишлоғидаги қудуқ ресурси орқали тўлдириш режалаштирилган. Алмаштиришда кўлдаги ишлатилган сув ҳудуд атрофидаги яшил майдонларни суғоришга йўналтирилади.

    Пресс-тур доирасида ОАВ вакилларига “Навоийуран“ ДК томонидан жорий йил давомида Зафаробод шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, истиқболда мактабгача ёшдаги болаларни юз фоиз қамраб олиш учун давлат-хусусий шериклик асосида 360 ўринли боғча, 1,2 гектар майдонда 400 ўринли амфитеатр, коттеж туридаги уй-жойлар ҳамда савдо маркази барпо этилиши режалаштирилган.


    Дилфуза Гулямова.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates