Янгийўл тумани Давлат хизматлари марказида яратилган шарт-шароитларга бағишланган тақдимот ўтказилди

    Ижтимоий ҳаёт 9 декабр 2020 2367

    Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишнинг бошланғич кўникмалари бўйича маслаҳатлар бериш, давлат хизматлари кўрсатилишида очиқлик, тезкорлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқароларнинг ортиқча вақт йўқотишини олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли, шу жумладан, мобиль (сайёр) давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан тақдимотлар ўтказилмоқда

    Шунингдек, қишлоқ ва овулларда ташкил этилган ДХМ филиаллари фаолияти билан яқиндан таништириш, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан аҳолига маълумотлар берилаяпти.

    Тошкент вилояти, Янгийўл туман Давлат хизматлари марказида бўлиб ўтган ана шундай тақдимот маросимида Агентлик директори ўринбосари Н.Муҳаммадиев иштирок этиб, туман аҳолисига замонавий архитектура ечими асосида қурилган, энг сўнгги ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган, 2 қаватли марказ биносида фуқароларга яратилган шарт-шароит ва имкониятлар, электрон навбат олиш қурилмаси, инфокиоск, кутиш зали, фуқароларга зарур тўловларини шу ернинг ўзида амалга ошириш имконини яратиш учун банк шахобчаси ташкил этилганлиги ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, бу ердан адлия, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш туман бўлимлари, тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш учун Бош вазир қабулхонаси, инвесторлар учун алоҳида хона, нотариал хизмат хонаси, кичик кутубхона, болалар майдончаси ва буфет ўрин олган.

    Тақдимотда “ДХМ-МАҲАЛЛА-ФУҚАРО” тамойилига алоҳида эътибор қаратилиб, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил ноябрь ойида Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Қарши шаҳар Давлат хизматлари марказида фуқароларимизга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқиш жараёнида берган кўрсатмалари асосида “Қарши тажрибаси” лойиҳасига старт берилганлиги айтиб ўтилди. “Қарши тажрибаси” асосида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Маҳалла ва мактабларда масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича махсус тренинглар, маҳорат дарслар ўтказилмоқда.

    Тадбирда давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашинилиб, қатнашчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

    Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси

    Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates