Япон миллий мусиқа асбоблари ижросида давлатимиз мадҳияси янгради

    Мамлакатимиз элчихонаси томонидан «Япония-Ўзбекистон» дўстлик жамияти билан ўзаро ҳамкорликда Токиода Ўзбекистон тарихи, маданияти, сайёҳлик салоҳияти ва замонавий тараққиётига бағишланган тақдимот маросими ўтказилди.

    Тадбирда Япониянинг вазирлик ва идоралари, жамоат ташкилотлари, илмий ва ишбилармон доиралари ҳамда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, ушбу мамлакатнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ва турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ватандошларимиз вакиллари иштирок этишди.

    Элчи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов иштирокчиларга сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳаётининг иқтисодий, ижтимоий жабҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар натижалари, эришилаётган муваффақиятлар ва ўзгаришлар ҳақидаги атрофлича маълумотларни ўртоқлашди.

    Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Япония томонидан мамлакатимизда 2023 йилнинг «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», деб эълон қилингани олқишланди.

    Тадбирнинг маданий қисмида япон миллий мусиқа асбоблари билан мамлакатимиз давлат мадҳияси ижро этилди. Шунингдек, тадбир доирасида ташкил этилган ўзбек миллий либослари, халқ амалий санъати буюмлари кўргазмаси намойиши чоғида халқимизнинг бой маданий мероси, сайёҳлик салоҳиятига доир ранг-баранг ахборот материаллари меҳмонлар ўртасида тарқатилди.

    Маросимда туризм йўналишидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилар экан, мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятлари, тарихий обидалари, урф-одат ва анъаналари, миллий либос ҳамда таомлари ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда сайёҳлик инфратузилмасини яхшилаш, ички транспорт тизимини модернизация қилиш, халқаро аэропортларда «очиқ осмон» режимини жорий қилиш каби қулайликлар ҳақидаги маълумотлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

    Тадбир Японияда ташкил этилган «Гулистон» ўзбек миллий рақс ансамбли томонидан тақдим этилган бадиий дастур намойиши билан якунланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates