Япония HANWA ва Ernst & Young Shinnihon компаниялари Ўзбекистоннинг муқобил энергетика бозорига киради

    Инвестициялар 21 сентябр 2023 1424

    Жорий йил 20 сентябрда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Хамраев Япониянинг HANWA ва Ernst & Young Shinnihon компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва япон ҳамкорлар билан муқобил энергетика соҳасида муносабатларни кенгайтириш ва ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун компаниянинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш имкониятларини муҳокама қилди.

    Хорижий томон мамлакатимизнинг саноат ва технологик салоҳияти, шунингдек, энергетика соҳасида тадбиркорлик ва сармоявий фаолият юритиш учун яратилган қулай инвестиция муҳити, имтиёз ва преференциялар билан яқиндан танишиб чиқди.

    Маълумот учун: 2022 йил 25 октябрда Қўшма кредит механизми (JCM) бўйича мамлакатларимиз ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми доирасида Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги Hanwa компаниясига Ўзбекистонда муқобил энергия соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун субсидия сифатида 200 минг доллар ажратди.

    Учрашув якуни бўйича томонлар ўртасида мамлакатимизда қуёш панелларини ўрнатиш лойиҳасини биргаликда амалга ошириш юзасидан амалий ишларни бошлашга келишилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates