Мукофот А.Комиловга Императорнинг Токиодаги қароргоҳида тантанали тарзда топширилган.
“Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени - Япониянинг энг қадимий мукофотларидан бири ҳисобланиб, А.Комиловга давлатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилди.
Орденни Япония императори Нарухито бош вазир Фумио Кишидо иштирокида топширди. Орден Япониядаги энг қадимги (1875 йилдан бери берилади) ва мамлакатнинг энг олий мукофоти ҳисобланади.
Тадбирда Япония Бош вазири Фумио Кишида иштирок этди.