Япониянинг «Masui Co Ltd» компанияси ўзбек тўқимачилик корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўяди

    Халқаро ҳамкорлик 4 феврал 2022 1524

    2022 йил 2 февралда Навоий шаҳрига ташрифи чоғида Япониянинг «Masui Co Ltd» компанияси вакиллари «Бахт Навоий» кластери ва «Навбаҳор текстиль» корхонасига ташриф буюрди.

    «Бахт Навоий» кластери пахта етиштиришдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ циклни ўз ичига олади ва пахта экиш учун 45 минг гектар майдонга эга. Корхонада Япония ва Швейцариянинг замонавий ускуналари мавжуд.

    Корхонанинг режаларида Республикамиз ҳудудида тўлиқ қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

    Компания, шунингдек, Самарқанд шаҳрида «Бахт Самарқанд» йигирув фабрикаси қурилиши якунланаётгани, бу корхоналар гуруҳининг умумий суткалик ишлаб чиқариш қуввати 135 тоннагача ошишини эълон қилди.

    9 000 гектар экин майдонларини ўз ичига олган «Навбаҳор текстиль»да 100 фоиз зиғир, 100 фоиз вискоза ва 100 фоиз полиестердан ип-калава ишлаб чиқарилиши мазкур корхонанинг афзалликларидан биридир.

    Учрашув якунлари бўйича Япония бозорига аралаш калава ип етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.

    Сафарнинг 3 кунида «Masui Co Ltd» компанияси вакили билан Самарқанд вилоятидаги «Afrasiyob Jeans Textile» ва «Sam Rafoat» корхоналари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди.

    Фабрикага ташриф буюриб, «Afrasiyob Jeans Textile» корхонасининг жинси шимлар ва ип-калава ишлаб чиқариши билан танишилди ва Япония бозорида келгусида илгари сурилиши мумкин бўлган намуналарни жўнатишга келишиб олинди.

    «Sam Rafoat» аллақачон тери маҳсулотлари соҳасида Япония билан ҳамкорлик қилиш тажрибасига эга. Masui Co Ltd вакиллари япон тери маҳсулотлари намуналарини намойиш этди.

    Томонлар Япония стандартлари бўйича янги турдаги тери маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олди, деб хабар беради «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates