Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув ўтказилди

    Жорий йил 8 ноябрда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Япониянинг янги тайинланган Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Такаши Хатори билан учрашди.

    Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги азалий дўстлик, юксак даражадаги дипломатик муносабатлар, турли соҳа ва тармоқлардаги самарали ҳамкорлик алоқаларига эътибор қаратилди.

    Хусусан, элчи Т.Хатори Ўзбекистон сўнгги йилларда ташқи сиёсатда фаол бўлиб, қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш орқали Марказий Осиёдаги тинчлик муҳитига янада ишонч ортишига хизмат қилаётганини айтиб ўтди.

    Мулоқот давомида томонлар иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари диққат марказда бўлди.

    Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда савдо, сармоявий ва саноат кооперациясини ошириш устувор йўналиш ҳисобланади. Охирги 6 йил ичида япон капитали иштирокидаги корхоналар сони 8 баравар ошди. Япониянинг “Mitsubishi”, “Marubeni”, “Isuzu” ва бошқа компаниялари, шунингдек, JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокида саноат, табиий ресурслар, таълим соҳаларида лойиҳалар амалга ошириляпти.

    Мамлакатлар салоҳиятидан келиб чиқиб, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан икки мамлакат ёш тадбиркорлар форумини ўтказиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

    Учрашувда асосий эътибор парламент дипломатиясига қаратилди. Мазкур йўналишдаги мулоқотлар Ўзбекистон-Япония муносабатларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши қайд этилиб, икки томонлама алоқалар ва ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш, кўп қиррали шерикликни ривожлантиришда парламентларнинг имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, мамлакатларимиз ўртасида юқори даражада эришилган келишувларнинг ижросини таъминлашда парламентлар салоҳиятини ишга солиш муҳимлиги таъкидланди.

    Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, айниқса, таълим йўналишида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш юзасидан қатор таклифлар илгари сурилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар бундан буён ҳам Ўзбекистон ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатни ишга солишга тайёр эканликларини билдирди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates