Япониянинг Teikoku компанияси рақамлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

    Урбанизация 9 феврал 2023 2050

    Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари Алексей Хен Япониянинг рақамли технологиялар йўналишида фаолият юритувчи Teikoku компанияси вакиллари билан учрашди.

    Учрашувда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Алексей Хен бугунги кунда Рақамли ривожланиш департаменти томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

    Teikoku компанияси директори Юичи Нишизоно Тошкент шаҳрида рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этишга катта қизиқиш билдирди. Бу борада улар қўллаётган инновацион ечимлар ҳам фойдали бўлишини таъкидлаб, 3D юқори аниқликдаги камера (IMS3) имкониятларини намойиш этди ва уни амалда қўллаш юзасидан департамент мутахассисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди. Компания мутахассислари намуна сифатида 20 километр йўлни 360 даража ўлчамда съёмка қилиб, йўллар ва объектлар, улардаги ташқи реклама воситалари, йўл белгиларининг аниқ ўлчамлари ҳамда йўлларнинг таъмирталаб нуқталарини билиш мумкинлигини кўрсатиб берди. Бундай хизмат «Рақамли Тошкент» доирасидаги лойиҳалар, шунингдек, йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ривожлантириш ишларида фойдали бўлишини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates