26 ноябрга қадар давом этадиган тадбирда Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Пахтачилик» илмий-тадқиқот институти мутахассислари ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этади.
Тажриба алмашишнинг биринчи куни биологик чиқиндилардан компост усулида органик ўғит ишлаб чиқариш тизими ва инфратузилмаси билан танишилди.
Ўзбекистон шароитида ушбу тизимни жорий этилиши натижасида йилига 3,5 миллион тонна маиший чиқиндиларни полигонларга ташланиши олди олиниб, 2,5 миллион тоннагача органик ўғит ишлаб чиқаришга эришиш мумкин.
Айтиш жоиз, органик чиқиндилар атмосфера ҳавосига иссиқхона газлари – карбонат ангидрид, метан ҳамда заҳарли газ — аммиак ташловчи манбалар ҳисобланиб, уларни қайта ишлаш зарарли газларни ташланишини қисқартиради.
Феруза Жўраева.