Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарёга ташрифи давомида ҳудудда ёшларнинг инновацион ғояларини амалиётга жорий этиш мақсадида тумандаги "Ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонаси"да "Яшнобод" инновацион технопаркинингбизнес инкубаторини ташкил этиш белгиланган эди.
Шу сабабли семинар-тренингда Сурхондарё вилояти олий таълим муассасалари, айниқса, Олтинсой инновацион ҳудудида ёшларни бизнесга ўргатиш, уни қандай бошлаш, бизнес инкубатор ҳақида умумий тушунчалар бериб борилди.
Уч ой давом этадиган дастур қатнашчилари ўз илмий ғояларини стартапга айлантириш ва ҳаётга татбиқ қилиш, инвесторлар билан ишлаш бўйича амалий машғулотларда иштирок этади.
Дастур маркетинг бошқаруви, молиявий бошқарув, бизнес операциялар, рақамлаштириш ва электрон платформалардан самарали фойдаланиш, ҳуқуқий саводхонлик ва солиққа оид мавзуларни ўз ичига олади.
Дастур сўнгида демо кун тадбири ўтказилади. Унда иштирокчилар ўз лойиҳалари ҳамда бизнес режаларини инвесторларга тақдим қиладилар.