Нашрнинг қайд этишича, АҚШда саратон касаллигига ташхис қўйиш даражаси 20 йил ичида 12,8 фоизга ошган. Тадқиқот шунингдек, бутун дунё бўйлаб, биринчи навбатда, Шимолий Америка, Австралия ва Ғарбий Европада 50 ёшгача бўлган одамларда саратон касаллигига чалинганлар сони кескин ошганига ишора қилади.
Нашр саратон марказида эрта бошланган ошқозон-ичак саратони билан оғриган беморларга мўлжалланган дастур директорининг сўзларидан иқтибос келтиради: «Беморлар ёшармоқда. Бу атроф-муҳит таъсири, озиқ-овқатлар, дори-дармонларимиз ёки бизда ҳали аниқланмаган нарса бўлиши мумкин».
Мақолада айтилишича, бу тиббиёт мутахассисларини боши берк кўчага олиб боради. Шифокорлар эса буни турмуш тарзи ўзгаришига боғлайди – етарли даражада жисмоний фаолликнинг йўқлиги, юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқатларнинг кўплиги, янги токсинлар, микропластикларнинг пайдо бўлиши ва семириб кетганлар сонининг кўпайишида эканлигига шубҳа қилишади. Шу билан бирга, мутахассислар семириш ва турмуш тарзи вазиятни тўлиқ ўз ичига олмаслигини таъкидламоқда.
«Кўп ёш беморлар жуда соғлом, яъни бошқа тана аъзолари соппа-соғ», – деди Хюстондаги саратон марказининг йўғон ичак саратони жарроҳи Ненси Ю.