Изланишлар шуни кўрсатдики, грипп юқори даражада мослашувчан ва бошқа вирус юқтирган ҳужайралар билан генетик материални алмашишга қодир. Бу патогеннинг яшовчанлиги ва унинг кўпайиш қобилиятини оширади.
Аммо сутэмизувчиларга мослашиш учун вирус штаммда ҳали аниқланмаган маълум ген ўзгаришларига муҳтож. Бироқ, агар сутэмизувчилар касал қушлар билан озиқланса, вирус мослашиши мумкин.
Ҳайвонлар ва қушлар орасида, Ҳ5Н1 гриппи айниқса ўлаксахўрларга кўпроқ таъсир қилади. Қайд этилишича, кўплаб денгиз қушлари вирус таъсирида ўлган, уларнинг ўлигидан эса денгиз мушуклари ҳамда оқ айиқлар озиқланган.
Олимлар томонидан ушбу вирусга қарши илмий изланишлар олиб борилмоқда.