"Ёшлар" телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб номлагани учун узр сўради

    Кеча “Ёшлар” телеканали орқали соат 12.05да Қорақалпоғистон Республикасидан тайёрланган “Биз томонларда” кўрсатуви намойиш этилган.

    Кўрсатувда Қорақалпоғистонни вилоят деб номлаган. Ушбу хатоси учун "Ёшлар" телеканали телетомошабинлардан узр сўради.

    — Бугун телеканалимиз фаолиятида жуда кам-кам учрайдиган қўпол хатоликка йўл қўйилди. Бугун “Ёшлар” телеканали орқали соат 12.05да Қорақалпоғистон Республикасидан тайёрланган “Биз томонларда” кўрсатуви намойиш этилган эди. Кўрсатувда монтаж жараёнидаги техник хатолик сабабли “Қорақалпоғистон Республикаси”нинг номи хато кўрсатилган. Ушбу қўпол хатоликка йўл қўйилгани учун биз, "Ёшлар" телеканали жамоаси кўп сонли телетомошабинларимиздан узр сўраймиз. Ҳозир айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда, — дейди телеканал жамоаси.

    Маълум қилинишича, мазкур кўрсатув “Қорақалпоғистон Республикаси”нинг номи тўғриланган ҳолда кеча соат 18:33да қайта намойиш этилган.

    Телеканалнинг қайд этишича, келгусида телеканалда бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги юзасидан қатъий чоралар кўрилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates