Янгиҳаётда ёзги таътил қандай ўтади?

    Бўш вақтда 30 май 2022 2852

    Бугун Янгиҳаёт туман ҳокимлиги томонидан 332-мактабда журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ёзги таътил даврида ёшларнинг, хусусан, мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича режалаштирилган ишлар бўйича маълумот берилди.

    Бугунги кунда Янгиҳаёт туманида 16 та мактаб мавжуд. Матбуот анжуманида хабар қилинганидек, жорий йилнинг 3 июнидан 26 июлига қадар тумандаги 5 та мактабда ёзги оромгоҳларни, қолган 10 та умумтаълим мактабларида соғломлаштириш майдончалари ташкил этилиб, 5 ташаббус доирасида тўгараклар фаолият юритади.

    Шунингдек, 419 нафардан ортиқ кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 123 нафар оила фарзандларини ёзги оромгоҳларда соғломлаштирилиши, ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турган 20 нафар оталиққа олинган вояга етмаганлар учун туман прокуратураси ташаббуси билан спорт соғломлаштириш оромгоҳларига қамраб олиниши режалаштирилган.

    Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, «Беш муҳим ташаббус» лойиҳалари доирасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида туман маҳалларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг футбол, мини футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақаларини ташкил қилиш режалаштирилган.

    Туманда 30 маҳалла кесимида маҳалла биноларида, умумтаълим мактабларида спортнинг шахмат-шашка, “streetworkout” тури бўйича 3 босқичли (маҳалла, сектор, туман) «Ёшлар етакчиси кубоги» ўйинлари ташкил этилади.

    Бундан ташқари спортнинг сузиш тури бўйича 3 босқичли (маҳалла, сектор, туман) «ҳоким кубоги» мусобақасини, 30 та МФЙ кесимида спортнинг мини футбол тури бўйича 3 босқичли (маҳалла, сектор, туман) «прокурор кубоги» мусобақасини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

    Матбуот анжумани сўнггида тумандаги 332-сонли мактаб мисолида ёзги оромгоҳларда яратилган шарт-шароитлар журналист ва блогерларга таништирилиб, ҳокимлик масъуллари томонидан барча саволларга жавоб берилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates