Юридик шахслар ижтимоий тармоқлардаги реклама харажатларига корпоратив карталардан ҳақ тўлашлари мумкин

    Молия 23 май 2023 1618

    2023 йил 19 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 207-сон қарори қабул қилинди.

    Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини корпоратив валюта карталари ёрдамида тўлаш ҳамда ушбу харажатларни солиқ ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тизимини такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган 2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”да назарда тутилган.

    1 июлдан бошлаб юридик шахсларга хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатлари бўйича ҳисоб-китобларни корпоратив банк карталари орқали календарь ойида 5 000 доллардан ошмаган миқдорда амалга оширишларига рухсат берилади, деб хабар беради “Norma”.

    Шунингдек, хабар орқали ушбу тўловлар тўғрисидаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш лозимлиги қайд этилган.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 20 майдан кучга кирди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates