Таъкидланишича, амалга оширилган ишлар ҳамда профилактик тадбирларга қарамасдан 2023 йилнинг 6 ойи давомида республикада 40 фоиз электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, 23 фоиз оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш ҳамда 14 фоиз иситиш печлари ва газ ускуналарини ўрнатиш, улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаслиги оқибатида ёнғинлар содир бўлган.
Шунингдек, 9 фоиз болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида, 7 фоиз чекиб ухлаб қолиш, 5 фоиз транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидаларини бузилишидан, 2 фоизи технологик ҳодисалардан ва технологик жараённинг бузилишидан ҳамда бошқа сабабларга кўра ёнғинлар содир бўлгани маълум қилинди.









