Забайкальеда иккита поезд тўқнашиб кетди

    Оқибатда 14 та юк вагони рельсдан чиқиб кетган.

    Ҳодиса Алеур – Укурей участкасининг 6604 километрида маҳаллий вақт билан соат 1:17 да содир бўлган. Жароҳатланганлар йўқ.

    Ҳодиса туфайли икки йўналишда поездлар ҳаракати тўхтатилиб, бир неча йўловчи поездлари ҳаракати кечиктирилди. Ушбу поездлар йўловчилари учун Читадан Благовешенскга, шунингдек, Хабаровск ва Владивостокка ҳаво қатновлари ташкил этилди. Ҳозирда мутахассислар тиклаш ва таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates