Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ЮНЕСКО Жаҳон мероси қўмитасининг 45-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия давомида Буюк Ипак йўлининг Зарафшон — Қорақум коридори Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди.
Умумҳажон мероси рўйхатига киритилган “Ипак йўли. Зарафшон-Қорақум коридори” уч давлатда жойлашган 31 та обектдан иборат. Булардан 9 таси Тожикистонда, 15 таси Ўзбекистон ҳудудида, қолганлари Туркманистон ҳудудида жойлашган.
Турли даврлардаги барча обектлар тарихдаги энг муҳим савдо йўлларидан бири — Ипак йўлида жойлашган бўлиб, узоқ тарих ва бой маданий-тарихий меросни намоён этади.
Ўзбекистон “Буюк ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори” номинациясини тақдим этиш бўйича лойиҳа координатори сифатида иштирок этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.