Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати журналистларга маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.
“Златоуст шаҳридаги Гагарин кўчасида иккита трамвай ўртасида тўқнашув содир бўлди, шундан сўнг улардан бири олдинга қараб ҳаракатланиб, бир аёлни уриб юборди, у тиббий муассасада вафот этди трамвай ҳайдовчиси ва етти нафар йўловчи жароҳат олди”, дейилади хабарда.
Барча жабрланганлар катта ёшли фуқаролар бўлиб, тиббий муассасага етказилди. “Йўл-транспорт ҳодисаси жамоат транспорти бекатида содир бўлди”, деди Россия Ички ишлар вазирлигининг Челябинск вилояти Златоуст шаҳар округи бўлими бошлиғи, полиция подполковниги Евгений Ярушин.