— Бунёдкорлик жараёнлари ёшларимиз илгари сураётган лойиҳа ва ташаббусларни юзага чиқаришда, уларнинг эл-юртимизга фидойи раҳбар ва мутахассис, ҳақиқий шахс бўлиб шаклланишида беқиёс ўрин тутади. Хусусан, уй-жой коммунал соҳа ривожида ҳам малакали кадрлар бугун сув ва ҳаводек зарур. Чунки соҳани ислоҳ қилишда қатор дастурлар, чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани билан белгиланган вазифаларни амалга оширувчи муносиб мутахассисларсиз кўзланган натижаларга эришиб бўлмайди, — деди Шерзод Ҳидоятов.
Вазир томонидан учрашувга йиғилган ёшларнинг тоза ичимлик суви таъминоти, ташқи ёритгичлар ва “Обод маҳалла” дастурига оид барча савол ва таклифлари инобатга олиниб, муаммоларни бартараф этиш учун жойида тегишли кўрсатмалар берилди. Бориб ўрганилиши лозим бўлган масалалар эса ёзиб олинди, дея хабар беради вазирлик ахборот хизмати.