Коллеж директорининг ҳоким ўринбосари томонидан калтакланишига муносабат билдирилди

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ҳокими ўринбосари коллеж директорини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳолат юзасидан баёнот берди.

    Қайд этилишича, Бағдод тумани педагогика коллежи зиммасига юкланган 2024 йилги газета ва журналлар обуна режасини бажаролмаган муассаса директори туман ҳокимининг ўринбосари томонидан калтаклангани айтилган. Воқеа 14 ноябрь куни туман ҳокимлиги йиғилишида рўй берган.

    “Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги профессионал таълим тизимига масъул сифатида ҳолатни ташвишли деб баҳолайди ва кескин қоралайди. Вазирлик ҳоким ўринбосарининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши ва бу каби ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўрилиши керак деб ҳисоблайди.

    Шунингдек, вазирлик газета ва журналларга мажбурий обуна ташкил этилишига мутлақо қарши бўлиб, бундай ҳолатларга қарши кураш, олдини олиш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, профессор-ўқитувчилар, ўқувчи-талабалар ҳамда бошқа ходимлар ўртасида доимий тушунтириш ишлари олиб борилишини маълум қилади.

    Агар таълим муассасаларида газета-журналларга мажбурий обуна ҳолатлари аниқланса, қонун доирасида зарур чоралар кўрилиши ҳақида ҳам огоҳлантирилган”, дейилади вазирлик баёнотида.

    Таълим муассасалари ўз имкониятларидан келиб чиқиб, муассасага мазкур мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида истаган ва зарур деб ҳисоблаган босма нашрларга ихтиёрий равишда обуна бўлишлари мумкин. Бунда профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва ўқувчи-талабаларни мажбурий обуна қилдириш қатъиян тақиқланади.

    Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates