1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

    Бу сана 1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлса-да, орадан 25 йил ўтиб, 1950 йилдан бошлаб байрам сифатида нишонлаб келинади.

    Яна бир тарихий маълумотга кўра, “Болалар куни” биринчи марта Туркия Республикаси томонидан 1920 йил 23 апрелда расмий равишда миллий байрам деб эълон қилинган.

    1 июнь – Халқаро болалар ҳимоя қилиш куни дунёнинг 50 га яқин мамлакатларида нишонланса ҳам, бошқа кўплаб давлатларда ҳар йили 20 ноябрь куни “Халқаро болалар куни” сифатида бирдек нишонланади.

    Халқаро UNICEF ташкилоти ҳам жаҳоннинг минг йиллик дастурларини ишлаб чиқишда болаларнинг эҳтиёжларига мос келадиган саккизта мақсадларни минг йиллик дастурларга киритишга эришди.

    Умумжаҳон болалар куни бу нафақат болалар байрами, балки бутун дунё бўйлаб зўравонликка дуч келган болаларни ҳимоя қилишга ҳам чорлайди.

    Зеро, Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. Ўзбекистонда ҳам фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқда.

    Шу ўринда дунёдаги ўзининг кулгуси орқали инсониятга олам-олам қувонч улашаётган барча кичкинтойларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин юракдан муборакбод этамиз.

    Унутманг, Сиз борсиз ҳаётимиз гўзал ва бардавом.

    Зулхумор Акбарова