100 ёшдан ошган дарахтларнинг рақамли маълумотлар базаси яратилмоқда

    Айни пайтга қадар Республика миқёсида 5 мингдан, Тошкент шаҳрида эса 100дан ортиқ асрларга тенглашган дарахтлар борлиги маълум бўлди.

    "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар доирасида юртимиздаги 100 ёшдан ошган дарахтларни муҳофаза қилиш борасида ҳам тизимли ишлар бошланди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида дарахт ва буталарни экиш, суғориш, дорилаш ва парваришлаш ишларини ташкил этиш, шунингдек, мавжуд дарахтларни махсус ишчи гуруҳлар жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказиш вазифалари белгиланган.

    Шу маънода Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ хатлов олиб борди.

    Хатловни ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилиб, рақамли маълумотлар базаси яратилмоқда. Айни пайтга қадар Республика миқёсида 5 мингдан, Тошкент шаҳрида эса 100дан ортиқ асрларга тенглашган дарахтлар борлиги маълум бўлди.

    Дарахтларнинг рақамли маълумотлар базасини яратишдан асосий мақсад — уларнинг ҳар бирига табиат ёдгорлиги мақомини беришдан иборат. Маълумотлар базаси яратилгандан сўнг ҳар бир ёши катта дарахт қатъий давлат муҳофазасига олинади.

    Ушбу дарахтларни табиат ёдгорлиги деб эълон қилиш «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ амалга оширилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates